Янги қарор лойиҳалари


Бухоро вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 июлдаги 438-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини ташкил этиш ҳақида” ги қарори ижроси тўғрисида


Олот туманида 2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида

Олот туман ҳокимининг «Олот туманида 2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳаси

Қарор лойихаси

ТАНЛОВ

ОЛОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ
Олот туман ҳокимлиги Банер кўргазмали доскалар ва Люверслар ўрнатиш бўйича танлов эълон қилади.
Олот туман ҳокимлиги компютерларни локал тармоқга улаб, видеокузатув қурилмалари системасини ўрнатиб бериш бўйича танлов эълон қилади. Лойиҳа умумий суммаси 200 000 000 ( Икки юз миллион) сўм.
Танлов Олот туман ҳокимлиги биносида, 2018 йил 27 апрель куни соат 9:00 да ўтказилади.

Мурожаат учун телефонлар:- 34-22-5-95; (97)798-42-75

Манзил: Олот тумани, олот кўчаси 73-уй, Олот туман ҳокимлиги.  

ОЛОТ ТУМАН МАДАНИЯТ БЎЛИМИ;
Олот туман Олот кўчасида жойлашган Хумо маданият ва истироҳат боғига кузатув камераларини ўрнатиш учун танлов эълон қилинади, объектнинг умумий суммаси 26168675 (йигирма олти миллион бир юз олтмиш саккиз минг олти юз етмиш беш) сўм.
Танлов Олот туман ҳокимлиги биносида 2018 йил 26 апрель куни  бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефонлар:-       34-21-1-19,   34-22-2-65

Манзил: Олот тумани, олот кўчаси 73-уй 

Туман ҳокими қарор ва фармойишлари

Бухоро вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 январдаги 45-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида

Раҳбарият

Туман ҳокими
Саломов Шерали Ҳусенович

Тел. 34-22-539

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
Каримов Нодиржон Аминжонович

Тел. 34-22-578

Туман ҳокими ўринбосари
Жумаев Сохибжон Файзуллаевич

Тел. 34-22-265

Туман ҳокими ўринбосари
Собиров Исмоил Эшонович

Тел. 34-22-639

Туман ҳокими ўринбосари
Сойибов Фозилжон Ахмедбоевич

Тел. 34-22-380

Туман ҳокими ўринбосари
Жумаев Ахтамжон Норқулович

Тел. 34-22-452

Туман ҳокими ўринбосари
Нематова Наргиза Исомиддиновна

Тел. 34-22-457

Туман ҳақида маълумоти

Олот тумани — Бухоро вилоятидаги туман. 1943 йил 14 февралда ташкил этилган. 1960 йил Қоракўл туманига қўшилган. 1973 йил 26 дек.да қайта ташкил этилган. 1983 йилдан яна Қоракўл тумани таркибида. 1989 йилдан Олот тумани яна алохида туман мақомига эга бўлди. Бухоро вилоятининг жан.-ғарбида жойлашган. Жан., жан.-шарқдан Қашқадарё вилояти, жан.-ғарбдан энг катта масофада (75 км) Туркманистоннинг Лебап вилояти (Амударё орқали), шим.-ғарб ва шим.-шарқ томондан Бухоро вилоятининг Жондор, Қоракўл, Бухоро, Қоровулбозор туманлари билан чегарадош. Майдони 3,22 минг км². Ахолиси 77,9 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Олот), 10 қишлоқ фуқаролари йиғини (Баҳористон, Гулистон, Денов, Жумабозор, Кирлишон, Пахтакор, Сойинқоровул, Толқонсаёт, Чандир, Чорбоғ) бор. Маркази — Олот шаҳри

Туман ҳудуди Зарафшон дарёсининг энг қуйи қисмида, Қоракўл делтасидаги текисликда жойлашган. Релефида кескинлик кам. Фақат Денгизкўл раёнида Денгизкўл ботиғи (160 м) ва Денгизкўл платоси ўртасидаги баландликлар фарқланади (Жиллиқоя — 302 м, Сомонтепа — 280 м). Туманнинг 10 % га яқин майдони ўзлаштирилган воҳадан иборат, қолган қисми қумли, гипсли, гилли, шўрхок чўллардир, 100 га яқин қолдиқ кўл бор. Улардан энг катталари — Денгизкўл, Сомонкўл, Қоронғикўл, Шўркўл, Хўжамсаёд, Қарағанжида ва 6. Қоракўл дарёсининг қуйи оқими ва собиқ Мохондарё ўзани, асосан, текисликдан иборат. Тупроқлари ўтлоқи бўз, қум-лоқ бўз, тақир бўз тупроклардир, жан.да шўрхоклар катта майдонни эгаллайди. Ер ости сизот сувлари анча яқин. Туман ҳудудида 132 қудукдан фойдаланилмоқда. Йирик гидротехника ин-шоотлари ва насос стансиялари мавжуд. Туман ҳудуди орқали Аму-Бухоро, Аму-Қоракўл каналлари ўтади. Фойдали қазилмалардан Ўртабулоқ ва Олотда табиий газ, қолдиқ кўлларда туз, қурилиш материаллари захираси катта. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача температураси — 0,4°, энг паст температура —24°, июлнинг ўртача температураси 29,3°, энг юқори температура 46°. Вегетатсия даври 205 кун. Йиллик ёғин 120–125 мм. Ёввойи ўсимликлардан боялич, коврак, янтоқ, шувоқ, сингрен, саксовул, қандим, баҳорда ранг, қўнғирбош, ялтирбош ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тароқ бармокли қўшоёқ, ингичка бармокли юмронқозиқ, малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, қумсичқон, қум бўғма илони, чарх илон, чўл мушуги, қушлардан тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовуллар ва бошқа бор. Қумли чўлларнинг типик табиий комплексларини қўриқлаш ва бойитиш мақсадида туман ҳудудида 1971 йилда Қоракўл қўриқхонаси ташкил этилди. Қўриқхонада 200 га яқин ўсимлик тури (шундан 30 га яқин дарахт ва буталар) бор. Қўриқхонадаги сув ҳавзалари (каналлар, кўллар)да 30 га яқин балиқ тури яшайди. Судралувчиларнинг 30 хили, қушларнинг 170 тури, сут эмизувчиларнинг 30 га яқин тури бор. Жумладан, қўриқхонада зарафшон қирғовули, қум қуёни, қобон ва бошқа кўпайтирилмокда.